• Namangan shahri, Islom karimov ko'chasi, 12 uy
  • +998 (69) 234-14-30
post image

AXBОRОT-RESURS MARKAZI

AXBОRОT-RESURS MARKAZI haqida

Институт Ахборот ресурс маркази (АРМ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг     2006 йил 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-381 сонли қарори, ОЎМТВнинг 2006 йил 23 июндаги 135-сонли буйруғи асосида ташкил этилган. 

АРМ 5 та бўлимдан иборат. АРМда 1 та филиал фаолият олиб боради, улар   “Мехробонлик” МФЙ ( 20 ўринли ўқув зали) аҳолига хизмат қилади. АРМдан фойдаланишда талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар учун Институтни асосий 1-2 ўқув биноларида, Талабалар турар жойи биносида, Наманган шаҳар, Анорзор кўча , 1- уйда жойлашган 4- бинода,Наманган шаҳар 8- март кўчаси, 6а-уйда жойлашган 5-бинода, Наманган вилояти Уйчи туман Ёрқўрғон МФЙда жойлашган 7- бинода жойлашган биноларда АРМ фондидан фойдаланиш учун ўқув заллари жойлашган.  

Ҳозирги кунда АРМ умумий китоб фонди    

10916   номда 239076  нусхадан иборат

Шундан :

дарсликлар 1574  номда 44129 нусхада, 

ўқув қўлланмалар 4206  номда 71875 нусхада, 

бадиий адабиётлар 1840        номда 32982 нусхада, 

илмий адабиётлар 1525 номда 4633  нусхада,

          бошқа адабиётлар 1485  номда 81104

хорижий адабиётлар 286 номда 4353  

  АРМда 60 ўринли янги охирги русумдаги моноблок билан жиҳозланган Электрон кутубхона фаолият кўрсатиб, электрон адабиётлар базаси мунтазам бойитиб борилмоқда. 9976 дан ортиқ электрон адабиётлар,   337 та электрон ўқув услубий мажмуалар ва 162 та монаграфиялар институт   электрон кутубхона компьютерларига ҳамда tizim.nammqi.uz elektron-kutubxona сайтига шунингдек   NamMQI_Elektron kutubxona   telegram каналларига жойлаштирилиб келинмоқда. Институтда QR кодли китоб жавони ҳам ишга туширилган.  Булардан ташқари 175 номда 206 дан ортиқ  CD/DVD дисклар мавжуд. Адабиётларни электрон шаклидан фойдаланиш учун қулайлик бўлиши учун “Электрон кутубхона” платформаси шакллантирилмоқда. Платформага адабиётларни электрон шаклини киритиш ноябрь ойигача давом этади.

Ҳар бир ўқув бинолари wifi зонасига уланган бўлиб, бундан электрон ўқув залларида профессор-ўқитувчилар талабалар фойдаланишлари учун 90 та интернет тармоғига боғланган кампьютерлар мавжуд. 

АРМга 10966 нафар китобхон аъзо бўлиб, шундан  499   нафар профессор- ўқитувчи, 7298 нафар талабалар, 47 нафар ишчи ходимлар, магистр ва доктарантлар 93 нафар, 3029 нафар бошқа китобхонларни ташкил этади  

2022 йил давомида  146 номда  657 дона  68786837,8   сўмлик янги адабиётлар келтирилган. 

Институт профессор –ўқитувчилари томонидан чоп этилган 23 номда 290 дона адабиётлар қабул қилинди.   Шундан: 2 номда 95 дона (2 номда 95 дона лотин ) дарслик, 9 номда 76 дона (8 номда 75дона лотин, 1номда1дона инглиз тили) ўқув қўлланма,12 номда 119 дона (4 номда 31дона лотин, 2 номда 60дона крил, 5номда 26дона рус тили,1номда 2 дона инг тил) монография 

2022 йилда  35 номда 61 дона газета ва журналларга    33528032 сумлик обуна ташкил қилинган.  

АРМда ҳозирги кунда  29 та штат бирлигида 27   нафар ходим фаолият кўрсатади. Шундан   12 ( 46 %) нафари олий маълумотли,  15 ( 54 %) нафари ўрта-махсус маълумотга эга.

Ходимларнинг 4 нафари олий кутубхонашунослик, кутубхоначи ва библиограф, ахборот-кутубхона тизими маълумотларига, 17 нафари ўрта махсус кутубхонашунослик, ахборот кутубхона иши, ахборотлаштириш ва кутубхоначи маълумотларига эга.  

  Ҳозирда Талабаларни китобхонликка жалб этиш борасида бир қатор китоб кўргазмалари, адабий кеча ва турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.  

 

Olimov Abdurashid Farhodovich

  har kuni (yakshanbadan tashqari): 15.00-17.00.

   Telefon:        

  E-mail:  olimova7512@gmail.com

 Ma'lumotnoma: 

  • Share :